10:56 | 27.05.24

                       

Жиззахдаги кафеда қизларга гап отган йигитлар оммавий муштлашув содир этди

Жиззахдаги кафеда қизларга гап отган йигитлар оммавий муштлашув содир этди. Қоровулга пиво идишини улоқтирган йигит қамалди.

Жиззах шаҳри Оққўрғон маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида маст йигитлар қўшни столдаги қизларга гап отиши оммавий муштлашувга айланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, муштлашувдан хабар топган қоровул жанжалга аралашган. Йигитлардан икки нафарининг бундан жаҳли чиққан ва қоровулга пиво идишини улоқтирган. Кейин унинг танаси ва бошига тепиб, бир қатор тан жароҳатлари етказган. Уларни ажратишга уриншан шохобча бармени ҳам бир неча маротаба калтакланган.

Оқибатда қоровул тунги соат 2:47 да шифохонанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Гумонланувчилар ИИО ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Улардан бири муқаддам судланган. Айни пайтда пробация назорати остида ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган бўлган. Унинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди. Унинг шеригига ҳам қонунда белгиланган жазо қўлланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: