18:29 | 08.08.21

                       

Россия ҳарбийлари Ўзбекистонни тарк этди

Улар Афғонистон билан чегарадаги машғулотларда қатнашганди

Россия Афғонистон чегараси яқинидаги Термиз полигонида қўшма машқларда қатнашган ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистондан олиб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, машғулотларда Россия ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси қатнашган. Қўшма машғулотлар 2–6 август кунлари бўлиб ўтган, Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришда ҳарбийларнинг ўзаро таъсири ишлаб чиқилган.

Маълумот учун, Россия Ўзбекистонда ҳарбий машқлар учун тўртта узоқ масофали «Ту-22М3» бомбардимончи самолётларини юборганди ва 6 августда уларнинг Россияга қайтиши ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ Ўзбекистон махсус кучлари Афғонистон чегарасидаги ҳарбий машқларда шартли террорчиларни йўқ қилгани хабар қилинган. Шунингдек, Сурхондарёда Ўзбекистон–Россия ҳарбий ўқув машғулотлари тасвири намойиш қилинганди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: