11:17 | 12.09.24

                       

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги пост 14 йилдан сўнг қайта очилди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди — фоторепортаж.

12 сентябрь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Қорасув» чегара божхона пости тантанали равишда очилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳрида жойлашган «Қорасув» ва Ўш вилоятининг «Корасуу» ўтказиш пункти 14 йил аввал ёпилган. Уларнинг фаолиятини қайта тиклаш икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилган.

«Қорасув» чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, ундан кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин. Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади.

«Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 километрга қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш кифоя», — дейилади қўмита хабарида.

Шу куни Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: