14:17 | 12.09.24
Ўзбекистонлик бола Россияда ота-онасиз қийин аҳволда қолиб кетди.
Россияда ота-она қарамоғисиз қийин вазиятга тушиб қолган бола Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Маълум қилинишича, 12 сентябрда хорижда ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик бир нафар бола мамлакатга қайтариб олиб келинди. Агентлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларининг кўмаги остида Россиядан Тошкентга олиб келинган бола бувисининг қарамоғига топширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эндиликда уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.
Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида хорижий мамлакатларда ота-она қарамоғисиз қолган ва қайтарилиши режалаштирилган вояга етмаган болалар олиб келингунига қадар уларни оилаларига қайтариш ва жамиятга ижтимоийлашувини ташкил этиш бўйича зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: