22:08 | 10.12.21

                       

Термиз давлат университетида талабалар муштлашди — видео

Жанжалга бир талабанинг бошқасига туртилиб кетгани сабаб бўлган

Термиз давлат университети матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган «Термиз давлат университети Физика-математика факультети ҳовлисида талабалар оммавий муштлашгани айтилмоқда» номли видеотасвир юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 9 декабрь куни соат 12:50 да — танаффус вақтида университетнинг Физика-математика факультети биноси олдида математика таълим йўналиши (рус гуруҳи) 3-босқич талабаси А.Д. шу йўналиш 1-босқич талабаси А.Ҳ.га туртилиб кетиши оқибатида келишмовчилик келиб чиққан. Ўзаро гап талашгач, А.Ҳ. ҳовли томонга қочган. А.Д. эса уни қувиб бориб, бир мушт туширган.

Видеотасвирдаги ҳолатда жанжални кўрган талабалар йиғилгани акс этган бўлиб, оммавий муштлашув содир этилмаган. Воқеа жойига профилактика инспектори Дилшод Юсупов, университет раҳбарияти, факультет декани ва масъуллар келиб, улар билан воқеа юзасидан ўрганишлар олиб борилган. Талабалар ўзаро ярашиб олган. Факультет миқёсида талабалар ўртасида ҳолат муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда Термиз шаҳар 1-сонли ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Турин политехника университетидаги жанжал оқибатида 18 ёшли талаба вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганда оммавий муштлашув уюштирган 17 кишига суд ҳукми ўқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: