11:00 | 10.03.22

                       

ДХХ Тошкент вилоятида наркотик модда савдоси билан шуғулланаётганларни ушлади — видео

Улар гиеҳванд моддани сотиб, пулини Тожикистондаги шеригига бериши керак бўлган

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти Зангиота туманида наркотик модда савдоси билан шуғулланаётганларни қўлга олди.

Маълум бўлишича, ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган 2 фуқаро гиёҳванд моддас савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, улар 9,1 килограмм опий гиёҳванд моддасини 54 минг долларга сотаётган вақтида ушланди. Улар муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилган гиёҳванд моддани сотиб, пулини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб бериши керак бўлган. Шунингдек, ургутликлар бунинг эвазига 2700 доллар олишга келишгани айтилган.

Аввалроқ ДХХ Сурхондарёда ақидапарастлик ғояларини тарқатган эркакни қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: