23:38 | 12.03.22

                       

Тошкентда 3 та автомобиль устига дарахт қулаб тушди — видео

Фуқароларнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилган

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 12 март куни 3 та автомобиль устига дарахт қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 22:10 да Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган меҳмонхона рўпарасидаги дарахт автомашиналар устига қулагани бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши оқибатида 3 та енгил автомобиль шикастланган бўлиб, жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, сизлардан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни сўраб қолади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда автомобилларнинг устига қайрағоч қулаб тушгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қашқадарёда юк машинаси устига профнастил қулаб тушган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: