10:50 | 18.03.22

                       

ДХХ Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходимини пора билан ушлади

У 500 гектар ер олиб бериш учун 35 минг доллар талаб қилган

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими фуқародан 500 гектар ер олиб бериш учун пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман ҳокимлиги ходими тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ери олиб бериш эвазига пора олгани аниқланган.

Қайд этилишича, у электрон аукцион савдода ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига, харидордан талаб қилинган 35 минг доллардан 20 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланган.

Аввалроқ Тошкент ДСҚ бошқармаси бошлиғи ўринбосари 200 доллар пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: