17:19 | 06.04.22

                       

Роман Абрамович дўстларидан қарз сўраётгани маълум қилинди

Миллиардер бу пулларни нимага сарфлаши айтилган

Россиялик олигарх Роман Абрамович санкциялар туфайли активлари музлатиб қўйилгани учун АҚШдаги дўстларининг ҳар биридан миллион доллардан қарз беришни сўрамоқда.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, Абрамовичнинг ҳафтасига ходимларга сарфлаган маблағи камида 750 минг долларни ташкил қилади. Бу унинг бешта яхтаси экипаж аъзоларининг маошини ўз ичига олади. Миллиардернинг иккита яхтаси — «Eclipse» ва «Solaris» ҳозирда Туркиянинг ҳудудий сувларида жойлашган.

Ўтмишда дабдабали зиёфатлар уюштирган Абрамовичнинг Голливуд ва Уолл-стритда бой дўстлари кўп бўлса-да, улар миллиардер Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларида қатнашганидан кейин унга қарз беришдан қўрқишларини айтган.

«Абрамович Голливуд продюсери, режиссёри Бретт Ратнер, Ротшильдлар оиласи ва бошқаларга мурожаат қилди. Улар дўст бўлсалар ҳам, қарз беришга рози бўлмади. Бунга уларнинг нақд пули йўқлиги ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ бу қандай оқибатларга олиб келиши сабаб бўлган», дейилади хабарда.

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи бойлиги 14,3 миллиард доллар бўлган Абрамовичга нисбатан март ойи бошида санкциялар киритган. У Британиядаги мол-мулкини: Лондондаги пентҳаусни ва Лондоннинг Кенсингтон шаҳридаги квартирасини сотишга ҳаракат қилган, аммо бунга эриша олмаган. Шундан кейин Абрамовичнинг активлари Америка фондлари томонидан музлатилган. Шунингдек, санкциялар унинг «Челси» футбол клубини 3 миллиард долларга сотишидан фойда олишига тўсқинлик қилган.

Россмя олигархи 2018 йилда собиқ рафиқаси Даша Жуковага Нью-Йоркдаги 92,3 миллион долларлик мулкини берган. Абрамович қарийб 1,4 миллиард долларлик камида бешта яхтага, шунингдек, Сент-Бартс оролидаги 700 миллион долларлик мулкка эгалик қилади. Унинг яхталари ҳали ҳибсга олинмаган. Антигуа ҳукумати уларнинг ҳудудий сувларида Абрамовичнинг «Halo» яхатаси ва «Garson» кемаси борлигини тасдқилаган. Уларнинг нархи мос равишда 40 ва 20 миллион долларга баҳоланган.

Аввалроқ Роман Абрамовичнинг «Solaris» яхтаси Бодрумдан чиқарилганди. Шунингдек, миллиардер Абрамович 600 миллион долларлик яхтасини ҳибсдан қутқариб қолиш йўлини топганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: