21:36 | 10.05.24

                       

Бўстонлиқда 66 ёшли эркак ва унинг ўғли кадастр ходимини дўппослади

Бўстонлиқда 66 ёшли эркак ва унинг ўғли кадастр ходимини дўппослади.

Бўстонлиқда 66 ёшли эркак ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган кадастр ходимини дўппослади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёлнинг уйига кириш йўлаги қўшниси М.А. томонидан девор орқали беркитиб қўйилган. Шу сабабли қўшниси М.А. билан низоли вазиятда бўлиб келаётганлиги учун, ушбу масалани қонуний ечимини топишда амалий ёрдам сўраб,  2024 йил 29 апрель куни Президент порталига мурожаат йўллаган.

Мазкур мурожаат юзасидан 7 май куни соат 18:00 ларда кадастр ходими фуқаро Б.А.нинг мурожаати юзасидан келган. Шу вақтда фуқаро М.А.нинг қайнотаси М.И. ва унинг фарзанди З.Д. хеч бир сабабларсиз, кадастр ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан хақорат қилган. Дўппослаб, унга нисбатан тан жарохати етказишган.

Мазкур холат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан М.И. ва З.Д.ларга нисбатан ЖКнинг
219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: