14:12 | 10.05.24

                       

Олмазорда тарбиячи болани чимчилади

Олмазорда тарбиячи боланинг оёқ ва қўлларини кўкартириб чимчилади. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан Bugun.uz'га маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда «Олмазор туманидаги 168-МТМ тарбиячиси ва ёрдамчиси болажонни чимчилаб уни ургани айтилмоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан Bugun.uz’га қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, омбудсман мазкур ҳолатни ўз кузатувига олган.

Олмазор тумани ИИО ходимларининг ўрганиши давомида 168-сонли МТМнинг 8 гуруҳ тарбиячи ердамчиси М.М. мазкур гуруҳ тарбияланувчиси М.А ни ёмон ҳулқи учун бир неча бор тартибга чақиргани, лекин М.А. тўпалон қилгани, гап қайтаргани, гуруҳдошлари билан урушгани сабабли гуруҳ тартибини сақлаш учун уни койиган ҳолда бурчакка тургазиб қўйгани, бир икки бор қўлидан енгил чимчилагани аниқланди.

Тарбиячи ёрдамчиси М.М. дан воқеа бўйича тушунтириш ҳати олиниб, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

«Яна бир бор таъкидлаймиз, таълим муассасаларида болаларга нисбатан номақбул муомала ва зўравонлик ҳолатлари жавобсиз қолиши мумкин эмас», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: