12:12 | 10.05.24

                       

Ўзбекистонда самолётларга лазер нурларини йўналтириш ҳолати кўпайгани айтилди

Ўзбекистонда самолётларга лазер нурларини йўналтириш ҳолати кўпайгани айтилди. Uzbekistan Airports бу билан йўловчилар ҳаёти хавф остида қолаётганини айтиб, аҳолига бу учун жавобгарлик борлигини эслатди.

Uzbekistan Airports лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб фуқароларни огоҳлантирди.

Фото: Uzbekistan Airports

Маълум қилинишича, ҳаво кемаларининг учиш ва қўниш вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116-1-моддасида (ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш) жавобгарлик назарда тутилган.

Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.

Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: