14:41 | 10.05.24

                       

Сирдарё вилоят ҳокими боёвутлик фахрийга Гулистон шаҳридан уй совға қилди

Сирдарё вилоят ҳокими Президент топшириғига кўра, боёвутлик уруш фахрийсига Гулистон шаҳридан уй совға қилди (видео).

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди.

Давлат раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олган эди. У боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчи бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: