16:21 | 29.06.22

                       

Ўзбекистондаги 3 та ҳудуд дунёнинг энг иссиқ нуқталарига айланди

Мазкур ҳудудлар Хоразм ва Навоий вилоятларида жойлашган

Ўзбекистоннинг учта ҳудуди 29 июнь куни соат 11:00 дан бошлаб маълум вақтгача дунёнинг энг иссиқ нуқталарига айланди. Бу ҳақда «Погода и Климат» сайтидаги реал вақт режимидаги маълумотларга таяниб, метеоролог Эркин Абдулаҳатов хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 29 июнь маҳаллий вақт соат 11:00 да Навоий вилоятидаги иккита ва Хоразм вилоятидаги битта станция дунёнинг энг иссиқ нуқталаридан бўлган. Улар Хоразм вилоятидаги Бузоқбой, Навоий вилоятидаги Томдибулоқ ва Нурота станциялари ҳисобланади.

14:00 дан бошлаб маълум вақтгача эса дунёдаги энг иссиқ нуқта Туркманистоннинг Мари вилоятидаги ҳудуд бўлган. Вилоятнинг «Бахтиёрлиқ» кузатув станциясида +48 даража иссиқ ҳаво ҳарорат қиймати рўйхатга олинган.

Скрин: «Погода и Климат»

Бундан ташқари, мутахассис Навоий вилояти «Машиқудуқ» метеорологик станциясида маҳаллий вақт соат 13:20 да ҳаво ҳарорати +47,1 даражага етганини маълум қилган.

Аввалроқ Тошкентда охирги 150 йилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати рекорди янгиланганди. Шунингдек, Тошкентда 3 асрлик максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгилангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: