13:18 | 06.07.22

                       

Алишер Усмонов рафиқаси билан ажрашиш тўғрисидаги даъвони қайтариб олди

Олигарх даъвосида рафиқаси билан яшамаслиги ва мулкни бўлишмаслигини кўрсатганди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашиш тўғрисидаги даъвони қайтариб олди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Starxit»

Миллиардер Винер билан 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йилида қонуний никоҳда бўлгандан кейин ажралишга қарор қилганди. Ажрашиш ташаббускори 68 ёшли миллиардернинг ўзи бўлган. Турмуш ўртоқларнинг ҳеч бири бунинг сабабини изоҳламаганди.

Усмонов рафиқаси билан мулкни бўлишмоқчи бўлмаган. Миллиардернинг ўзи мол-мулкни бўлишмасликни сўраган ва ўз даъвосида рафиқаси билан яшамаслигини ҳам кўрсатгади. Ҳозирда Усмонов  нима сабабдан ажрашиш тўғрисидаги даъвони қайтариб олгани номаълум.

Маълумот ўрнида, эр-хотин 1992 йилда турмуш қурган. Ажрашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш 7 июнга белгиланганди. Алишер Усмонов 11,5 миллиард доллар бойлиги билан Россиянинг энг бой одамлари рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Алишер Усмонов ва рафиқаси нега ёпиқ тарзда ажрашаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: