2:05 | 07.09.22

                       

Қашқадарёда тўхтаб турган «Жигули» ёниб кетди

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 6 сентябрь куни «Жигули» ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Кадр: Telegram /@Qashqadaryo_Qarshi_Shahrisabz_07

Маълум қилинишича, ҳайдовчи П.Ж. бошқарувида бўлган «ВАЗ 21061»шаҳар ҳудуди томон А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу автомобиль йўлининг 38-километри Манғит қишлоғига келган вақтида машина электр симларидан қисқа туташув чиқиб, йўлнинг ўнг томон қисмига тўхтаб турган вақтида ёниб кетган.

Шунингдек, воқеа жойига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва тан жарохати олмаган.

Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетгани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманганда «Nexia» ёниб кетгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: