16:55 | 30.09.22

                       

Ўзбекистон олтин захираларининг ўсиши бўйича дунёда бешинчи ўрин эгаллади

Мамлакатда 2022 йил бошидан август ойига қадар олтин захираси 19 тоннага ошди

Gold.org маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил бошидан август ойига қадар олтин захираси 19 тоннага ошди.

Таъкидланишича, мамлакат олтин захираларининг ўсиши бўйича дунёда Ҳиндистон, Ироқ, Миср ва Туркиядан кейин бешинчи ўринни эгаллади.
Республикада Август ойида олтин захираларининг ўсиши аввалги икки ойдаги каби — 9 тоннани ташкил этди.

Шундай қилиб, шу йилнинг биринчи чораги деярли 25 тонна олтин сотиш билан бошланганига қарамай, соф харидлар 19 тоннадан ошди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 381 тоннадан ортиқни ташкил этади (умумий заҳиранинг 59 фоизи).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон сўнгги беш ой давомида олтин экспорт қилмаган. 2022 йилнинг биринчи чорагидаги кўрсаткич ўзгаришсиз қолди: 2,97 миллиард доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 май ҳолатига кўра 35,9 миллиард долларни ташкил қилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этиб, март ойига нисбатан 205,1 миллион долларга камайганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: