11:21 | 03.10.22

                       

Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдириб кетилди — Бош прокуратура

Ходимнинг жасадини Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган гумоналнувчилар қўлга олинган

Бош прокуратура 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдириб кетилганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик оқибатида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда чойхонада пичоқбозлик қилган вазирлик ходимига ҳукм ўқилгани, Андижонда тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани, Фарғонада эркак ИИБ ходимига тан жароҳати етказгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: