16:24 | 12.10.22

                       

Венесуэладаги сув тошқинлари оқибатида 50 нафарга яқин одам ҳалок бўлди

Мамлакатда шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинган

Венесуэла шимолидаги сув тошқинлари оқибатида 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 11 октябрь куни вице-президент Делси Родригес маҳаллий телеканал орқали хабар берди.

Фото: Известия

Қайд этилишича, мавсумий ёмғирлар оқибатида Арагуа штатида сув тошқини юз берган. Родригеснинг сўзларига кўра, Тежериянинг марказий қисмида катта кўчки содир бўлган. 8 октябрь шанбага ўтар кечаси ёғган ёмғир катта дарахт танаси ва қолдиқларини атрофдаги тоғлардан олиб чиқиб, Каракасдан 40 миля (67 километр) жануби-ғарбда жойлашган Тежериа қишлоғигача олиб борган.

«Ҳозирга қадар топилган жасадлар сони 43 тага етди. Бу дегани иш ҳали тўхтамайди», — деган вице-президент.

Шунингдек, мамлакатда одамларнинг ўлими муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинган.

Аввалроқ Покистонда муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида 1700 га яқин киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 2021 йилнинг августида АҚШнинг Луизиана штатига тарихдаги энг кучли тўфонлардан бири бўлган «Айда» тўфони ёпирилирган ва оқибатда миллиондан ортиқ одам электрсиз қолганди. Сентябрь ойида эса Хитойнинг шарқий соҳилларига кучли «Чанту» тўфони ёпирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: