10:26 | 17.10.22

                       

Тошкент вилоятида 14 млн сўм учун 26 ёшли таксичи ўлдириб кетилди

Гумонланувчилар қўлга олинган бўлиб, улар орасида мактаб ўқувчиси ҳам бор

Тошкент вилоятида таксичини ўлдириб, унинг пулларини қўлга киритган уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куниг соат 23:00 ларда 31 ёшли А.Нуриллаев 19 ёшли Д.Шайманов ҳамда Д.Ҳамроев ўзаро жиноий тил бириктириб, Сирдарё—Тошкент йўналишида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 26 ёшли А.Эрназаровни Бўстонлиқ тумани ҳудудига олиб-бориб келишга кўндирган.

Улар таксичининг Lacetti русумли автомашинасига ўтириб, автомашинада почта сифатида олинган 14 миллион сўм пул маблағи борлигидан хабар топган. Йигитлар А.Эрназаровни алдов йўли билан Қуйи Чирчиқ тумани «Толовул» маҳалласи ҳудудига олиб бориб, пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган ва уни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

14 октябрь куни вилоят прокуратураси томонидан А.Нуриллаевга ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и,п» бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ Тошкентда андижонлик таксичини ўлдириб кетгани гумон қилинган 3 йўловчи ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: