20:42 | 20.10.22

                       

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ у лавозимидан озод этилганди

Самарқанд вилояти Ургут тумани 61-умумтаълим мактабида директор оқувчилардан бирини уриб қулоқ пардасини йиртиб юборгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у вилоят ХТБ қарори билан лавозимидан озод этилганди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 61-умумтаълим мактаби директори ўқувчини уриб мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда география фани ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини калтаклагани учун жавобгарликка тортилганди. Шунингдек, Наманган вилоятида физика ўқитувчси ўқувчиси томонидан калтаклангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: