14:07 | 25.10.22

                       

Украина ҳар ой 4-5 млрд долларлик бюджет ёрдами олишни режалаштирмоқда

Германия 2023 йилда Киевга ҳар ой 500 млн доллар бера олади

Украина ҳар ой 4-5 миллиард долларлик бюджет ёрдами олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Роднянский маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Германия 2023 йилда Киевга ҳар ой 500 миллион доллар бериши мумкин. Бутун Европа Иттифоқидан эса Украина ойига 2 миллиард доллар олишни режа қилган.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ғарб давлатларини Украинани қайта тиклаш учун «Маршалл режаси» муқобилини ишлаб чиқишга чақирганди.

Сиёсатчилар Украинанинг қайта тиклаш ечимини ҳозирдан кўриш лозим бўлган «барча авлодлар вазифаси» деб атаган. Сиёсатчиларнинг нуқтаи назарича лойиҳада Европа Иттифоқи давлатлари, «Катта саккизлик», бошқа шериклар, шунингдек, хусусий компания ва инвесторлар иштирок этиши керак. Уларнинг фикрича, Украинанинг қандай бўлиши қайта тиклаш лойиҳасига боғлиқ.

Бундан олдин, Пентагон Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда қарор қабул қилгани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши, Жо Байден Украинага яна 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: