12:15 | 31.10.22

                       

Бразилиядаги президентлик сайловларида Лула да Силва ғалаба қозонди

У 2003-2010 йилларда мамлакатни бошқарган ва коррупцияда айбланиб, 12 йилга қамалганди

Бразилиядги президентлик сайловларида Лула да Силва ғалаба қозонди. Бу ҳақда Известия хабар берди.

Қайд этилишича, баённомаларнинг 99 фоизини қайта ишлаш натижалари шундан далолат берган.

«Улар мени тириклайин кўммоқчи бўлишди ва мен шу ердаман. 2023 йил 1 январдан бошлаб мен нафақат менга овоз берган 215 миллион бразилияликни бошқараман. Иккита Бразилия йўқ. Биз бир мамлакат, бир халқ, битта буюк халқмиз», — деган Лула да Силва.

Сиёсатчи мамлакатнинг амалдаги етакчиси Жаир Болсонарудан деярли 2 миллион овоз билан олдинда бўлган. Мамлакат фуқароларининг 80 фоизидан кам қисми сайловда иштирок этган ва 32 миллион овоз беришга келмаган.

Эслатиб ўтамиз, Силва 2003–2010 йилларда Бразилия президенти бўлган ва кейинчалик коррупцияда айбланиб, 12 йилга қамалган, бироқ Олий суд ҳукмни бекор қилиб, унга қайта сайланиш ҳуқуқини берган.

Aввалроқ Италияда 25 сентябрь куни ўтказилган умумий сайловларда ўнг иттифоқ Италия партияси (FDI) ва унинг бошчилигидаги ўнг қанот алянси ғалаба қозонгани маълум қилинганди. Шунингдек, Оқ уй Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини тасдиқлагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: