17:06 | 03.11.22

                       

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир Обод сув омборини биргаликда бошқаради

Бу бўйича икки мамлакат ўртасида битим имзоланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Жумладан:

  • Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;
  • Андижон (Кампир Обод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.
Фото: ЎзА

Шунингдек, учрашув чоғида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Аввалроқ Қирғизистонда Кампир Обод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 16 нафар мухолифатчи ҳибсга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга келишган. «Кампир Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: