14:57 | 06.11.22

                       

Наманганда хонадонлардан бири ёниб кетди

Ёнғин оқибатида уйининг 90 квадрат метр жойи ёниб зарарланган

Наманган вилояти Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида 6 ноябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 6 ноябрь куни соат 11:03 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган шаҳар Янги Наманган тумани «Истиқбол» махалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан воқеа жойига қутқарув экипажлари етиб борган ҳамда ёнғин соат 11:57 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйининг шифт ва том қисмидан 90 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари, уй эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида тан жарохати олган фуқаролар йўқ.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғин ичидан 44 ёшли эркак қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: