9:37 | 08.11.22

                       

Наманганда эркак хотинини ўйнаши билан тутиб олди — видео

У ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатган

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида эркак хотини ва ўйнашини ушлаб олиб, қариндош ва маҳалладошлари билан тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. 19-сентябрь куни соат 23:00 ларда яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Д.К. билан М.У.ни ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олган.

Шунингдек, 10 нафар қариндош ва маҳалладоши билан М.У.ни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ҳеч бир розиликсиз қонунга хилоф равишда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

Ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 13 октябрь санасида туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда Н.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, Д.К.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ҳисобида жарима жазоси тайинланган. Фуқаро М.У.га эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шу билан бирга, воқеада иштирок этган ҳамда уни тасвирга олиб, тарқатган шахсларга ҳам жарима жазоси белгиланиб, 5,7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аёл талаба қизни эрининг ўйнаши деб ўйлаб самосуд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: