11:05 | 11.11.22

                       

Ўзбекистонда овлаш тақиқланган тасқара отиб ўлдирилгани айтилмоқда

Экофаоллар масъуллардан ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўрамоқда

Ўзбекистон тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган тасқара қуши отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ekologuz» канали хабар берди.

Фото: Telegram / «Ekologuz»

Қайд этилишича, ушбу қуш СИТEСнинг ИИ Иловасига, шунингдек, Ўзбекистон «Қизил китоб»ига ҳам киритилган.

«Бу ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Аммо қилинган жиноят учун жавоб беришнинг эрта-кечи бўлмайди. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигидан шахсларнинг кимлигига ойдинлик киритиб ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани айтилганди. Шунингдек, Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: