1:25 | 16.11.22

                       

Сурхондарёдаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган аскар вафот этди

Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Термиздаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган қаршилик йигит уйига ўлик ҳолда қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиги бўйича шикоят қилгани сабабли Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган.

Тиббий текширувлар натижасида бемор К.Қ.да «юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли хосила, икки томонлама гидроторакс» аниқланган. Бемор шошилинч равишда «American Hospital» клиникасида кардиохирург консультациясига олиб борилган.

Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланган. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик амалиётини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпиталь мутахассислари иштирокида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик амалиётига мос равишда оғирлигича қолган. Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган.

Марҳумнинг яқинлари берган маълумотларига қараганда, йигит икки кун аввал оила аъзолари билан телефон орқали суҳбатда пул кераклиги ҳамда узоқроқ жойга кетишаётганини айтган.

Эслатиб ўтаамиз, аввалроқ Қашқадарёда 18 ёшли ҳарбий хизматчи вафот этганди. Шунингдек, Фарғонада икки нафар ҳарбий хизматчи ис газидан ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: