11:51 | 17.11.22

                       

Хивада «Чегарасиз туризм» халқаро форуми ўтказилади

Унда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларнинг етакчи компаниялари иштирок этади

Хива шаҳрида 29 ноябрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Чегарасиз туризм» туризмни ривожлантириш халқаро форуми ўтказилади. Форумда туризм соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг етакчи компаниялари иштирок этади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Таъкидланишича, халқаро форум кун тартибидан «ЕОИИда туризм: сайёҳлик оқимини жадал тиклаш салоҳияти, истиқболлари ва муаммолари», «Барқарор ва яшил туризм кун тартибидаги ўзаро таъсир», «ЕОИИ мамлакатлари ўртасида йўловчи транспорти алоқаларини кенгайтириш», «Келажак туризми: туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари» каби долзарб масалалар ўрин олган.

Ушбу форумдан кўзланган мақсад ички туризмни сезиларли даражада ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида илмий-техникавий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишдир.

Шу боис Туризм ва маданий мерос вазирлиги барча туристик бизнес вакилларини Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар етакчи компаниялари иштирокидаги мазкур йирик форумда қатнашишга таклиф этади. Форумда иштирок этиш ҳақидаги тасдиқномани 2022 йил 26 ноябргача форум бўлимини кўрсатган ҳолда marketing@motach.uz электрон манзилига юбориш лозим.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: