14:48 | 26.04.24

                       

Фарғонада аёл ичиб доимий жанжал кўтарадиган эрини ўлдириб қўйди

Фарғонада аёл ичиб доимий жанжал кўтарадиган эрини ўлдириб қўйди. 70 ёшли эр маст ҳолда аёлига ўлдириш билан таҳдид қилган.

Фарғонада маст ҳолда аёлига ўлдириш билан таҳдид қилган эр, хотини томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қарийб 70 ёшли фуқаро мунтазам спиртли ичимлик ичиб, уйда жанжал кўтарган. Марҳум вафотдан бир оз олдин ҳам уйга ичиб келган ва жанжал кўтарган. У аёлини ҳақорат қилиб, ошхона пичоғи билан ўлдиришга таҳдид қилиб ортидан қувган. Аёл томорқага беркиниб олгач, эри яна кўчага чиқиб кетгани аниқланган. У яна ичиб келиб, уйида ухлаб қолган.

Аёл эри уйғониб жанжал кўтаришидан қўрқиб, унинг қўли ва оёғини боғлаб қўйган. Бир оздан кейин эри уйғониб яна жанжал кўтарган ва оёқ қўлини ечишни талаб қилган.

Судланувчи кўрсатмасига кўра, у эридан хабар олгани кирганида хуррак отиб ухлаб ётганини, яна кирганида овози чиқмай қолганини билдирган. Шундан сўнг тез ёрдам чақирилганида, ходимлар эрининг ўлганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Судланувчига нисббатан ЖК нинг 50-моддасидан келиб чиқиб, ЖК 102-модда 1-қисми билан унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: