17:52 | 19.11.22

                       

Ўзбекистонга ўтган 10 ойда қанча электромобиль импорт қилингани маълум бўлди

Бу борадаги кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан сезиларли ошган

Ўзбекистонликлар ўтган 10 ойда электромобиллар импортига 55,4 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан 1749 дона электромобиль импорт қилган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 1 528 дона;
  • БАА – 111 дона;
  • Германия – 48 дона;
  • Гонконг – 37 дона;
  • Литва – 10 дона;
  • Жанубий Корея – 7 дона;
  • бошқа давлатлар – 8 дона.

Аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши, мамлакатда хизмат автомобиллари 2030 йилгача тўлиқ электромобилларга алмаштирилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: