18:07 | 24.11.22

                       

Самарқандда суд ишини ҳал қилиб бериш учун 3 минг доллар пора сўраган банк юристи қўлга олинди

Масъул юрист муаммоли вазиятни фуқаролар фойдасига ҳал қилишни ваъда қилган

Самарқандда муаммоли вазиятни ҳал этиш учун пора олган банк юристи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга карши кураш бўлими ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келгани аниқланган.

Хусусан, Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 минг долларни олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 доллар олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Зангиота ҳокими ёрдамчиси ва унинг шериклари пора билан ушлангани, Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора билан қўлга олингани, Хоразмда туман ҳокими ўринбосари ва шериги пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: