10:14 | 04.12.22

                       

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди

Ҳудудлар орасида энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабрь куни 162 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 7 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 20 нафари Тошкент вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Ўзбекистонда ўтган бир суткада 155 дан ортиқ кишида коронавирус қайд этилгани, шунингдек, хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам бериши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: