21:58 | 10.12.22

                       

Роналду бошчилигидаги Португалия Қатардаги юришини тўхтатди

Марокаш ўз тарихида биринчи марта ярим финалга йўл олди

Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Марокаш ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Al Thumama стадионида бўлиб ўтган баҳс тақдирини учрашувнинг биринчи таймида марокашликлар ҳужумчиси Юсуф Ан-Носири томонидан киритилган гол ҳал қилди.

Шу тариқа Африка қитъаси жамоаси Роналду ва унининг шерикларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди.

Марокашликларнинг ярим финалдаги рақиби Франция ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда аниқланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: