12:42 | 08.05.24

                       

Ҳиндистонга 5 кг олтин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди

Ҳиндистонга 5 кг олтин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди. Олтинлар мусодара қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.

Фуқаролар божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Олтинлар мусодара қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: