18:13 | 08.05.24

                       

9 май қандай кун?

9 май қандай кун?

24 йил олдин 9 май санаси – Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинганига қарамасдан, ҳар йили май ойи бошларида турли расмий ва норасмий доираларда ушбу кунни сиёсийлаштиришга бўлган ҳаракатлар кузатилади.

Устига-устак, бу санани ғалаба куни деб биладиган ҳамюртларимиз талайгина ва бу миллий иммунитетнинг пастлигидан далолат.

Хўш, миллий иммунитетга қандай изоҳ беришимиз мумкин?

Маълум бир халқнинг келиб чиқишидан бошлаб, асрлар давомида фақат ўзигагина хос хусусият ва характерга эга бўлиб бориши ҳамда охир-оқибат яхлит бир миллат ўлароқ шаклланиб, барча ижтимоий ҳодисаларга айни шу миллат нуқтаи назардан муносабат билдириши миллий иммунитет ҳисобланади.

Минг афсуски, бугун ўзбек жамиятида 9-май куни билан боғлиқ ҳодисаларга миллат бўлиб эмас, аксинча, 150 йил давомида мутлақо ёт бўлган ғояларни сингдириб келган халқ фикри билан муносабат билдирилмоқда.

Биргина мисол, 9-май арафасида аксарият ҳамюртларимиз томонидан «Грегорий лентаси»нинг тақиб юрилиш ҳолатларига тез-тез кўзимизга тушади.

Аслида Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олиш мақсадида 1853-1895 йиллар оралиғида қилган юришида қаҳрамонлик кўрсатган рус зобитларига берилган медаль бўлган «Грегорий лентаси» бугунги кунга келиб нафақат ўзбеклар, балки бутун собиқ совет республикалари аҳолиси томонидан кўр-кўрона тақлид ўлароқ тақиб келинади.

Наҳот шунча йўқотишдан кейин ҳам бу кун биз учун ғалаба куни бўлса? Хўш, сиз учун ҳали ҳам 9 май ғалаба байрамими? Ёки юрт учун жон берган қаҳрамонларни хотирлаш куними?

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: