9:54 | 26.12.22

                       

Самарқандда аёл ёш боласини шафқатсизларча калтаклади

Ҳокимлик ҳолат бўйича муносабат билдирди

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги ёш боласини калтаклаган аёл видеосига муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани «Ватак» маҳалласида гўдак фарзандини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Хабарда қайд этилишича, аёлнинг қайнонаси келини ҳали ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини маълум қилган.

Видеода боланинг бурнидан қон келгани, шунга қарамасдан, онаси томонидан шафқатсиз калтакланаётганини кўриш мумкин.

«Томоша қил, ҳайми, кайф қил… Сени касрингга бачаларинг (болаларинг — шевада) ем бўлади», — дея тинимсиз болани уради аёл.

Муносабатда айтилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги

«Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Самарқандда фарзандини калтаклаган аёл иши юзасидан муносабат билдириб, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини берганди. Сентябрь охирларида Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди биносида икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: