13:00 | 05.10.23

                       

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари ташриф доирасида илк марта Татаристонга ҳам бориши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 октябр куни Россия раҳбари Владимир Путиннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 5–7 октябр кунлари Москва ва Қозон шаҳарларида бўлади. Кутилаётган учрашувларда икки давлат етакчилари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масаларини ҳам кўриб чиқади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги расмий ташрифи Татаристонга бўлиб, республика раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ол Соний такифига бинонан ушбу мамлакатда бўлиб, давлат ташрифи якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир неча ҳужжатларни имзолаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: