13:00 | 24.10.23

                       

«Бутун дунё учинчи жаҳон уруши томон кетяпти» — Илон Маск

Миллиардер шарқ ва ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликнинг инсоният учун энг ёмон оқибатлари ҳақида гапирди.

Америкалик миллиардер, Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) эгаси, Tesla асосчиси Илон Маск агар ғарб ва шарқ давлатлари ўртасида уруш ва можаролар давом этса, бу инсоният учун салбий оқибатларни келтириб чиқаришини айтди. Бу ҳақда Rambler нашри хабар берди.

Илон Маск Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсоннинг саволларига жавоб берар экан, дунё Учинчи жаҳон уруши томон кетаётганлигини таъкидлаган. Тадбиркорга кўра, Қўшма Штатлар Исроилни қўллаб-қувватлаш орқали Эронни провокация қилмоқда.

«Биз Эрон билан уруш томон кетаётганга ўхшаймиз. Албатта, Байден маъмурияти бизни шу йўналишга ундамоқда. Оқибатда, Учинчи жаҳон урушига қараб кетяпмиз. Бундан ташқари, биз украиналик ёшларни хандақларда беҳуда қурбон қилишни бас қилишимиз, сулҳ тузишимиз ва Россия билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини бошлашимиз керак» деган Маск.

 


Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар шу йилнинг 7 октябридан бери давом этмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган Ғазо сектори аҳолисининг ярмини болалар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск бир кунда 16,1 млрд доллар йўқотганлиги ҳақда хабар берилганди. Шунингдек у, Исроил бош вазири билан суҳбатда Х (Twitter) барча фойдаланувчилар учун пуллик бўлишини айтиб ўтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: