14:12 | 13.05.24

                       

Тошкентда 22 ёшли йигит «ГАИ» ходимини босиб кетди

Тошкентда 22 ёшли йигит «ГАИ» ходимини босиб кетди. Тергов давомида унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида 2002 йилда туғилган йигит ГАИ ходими уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 12 май куни тахминан соат 19:20 ларда ЙПХ инспектори BYD ҳаракат давомида шубҳа уйғотганлиги сабабли ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхташ ишорасини берган. Бироқ, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд  бўлмаган О.А. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган. У ҳаракатни давом эттириб, 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган. О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспекторини устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Оқибатда, ЙПХ инспектори иккала сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: