10:00 | 26.04.24

                       

InfinBANK Dibank хизматининг ҳамкорига айланди

InfinBANK’нинг корпоратив мижозлари учун янги имконият: Dibank хизмати

Dibank фойдаланувчилари энди InfinBANK хизматларидан фойдаланишлари мумкин. InfinBANK ва Dibank ҳамкорлиги йирик корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради.

Бугунги кунда банк ишларига рақамли ечимларнинг интеграциялашуви мижозларга одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қилиши мумкин. Бу эса нафақат ходимларнинг вақтини тежайди, балки инсон омилини ҳам йўққа чиқаради – энди хато қилиш имконсиз. Бу каби инновацион ечимлар қоғозбозлик ҳажмини камайтиради.

Dibank хизмати мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради.

Энди InfinBANK мижозлари тўлов операцияларини осон ва самарали амалга ошириш учун Dibank хизматининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади.

InfinBANK учун устувор вазифалардан бири молиявий операциялар хавфсизлиги ҳисобланади. Dibank билан ҳамкорлик эса маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий стандартларига тўлиқ мос келади ва барча тўлов транзакцияларининг ишончли бажарилишини таъминлайди, – дейилади InfinBANK изоҳида.

Ушбу хизматга кириш учун сиз 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратишингиз ва тизимга InfinBANK’ни қўшишингиз керак бўлади. Шундан сўнг сиз қуйидаги имкониятларни амалга оширишингиз мумкин бўлади:

  • Тўлов ҳужжатларини (выписки) юклаб олиш;
  • Ходимларнинг шахсий ҳисобларини юклаш;
  • Тўлов ҳужжатларини юбориш;
  • Иш ҳақи варақаларини юбориш.

Dibank қулай ва оддий интерфейсни таклиф этади ва натижада молиявий бошқарув жараёни соддалашади. Фойдаланувчилар ўзларига керакли амалларни осонгина топишлари ва операцияларни бажаришлари мумкин. Шу билан бирга, сервис махсус Telegram-каналда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатади.

InfinBANK’нинг Dibank билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қарори, тадбиркорлар ишини осонлаштиради ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширади. Банк жамоаси корпоратив мижозлар учун бундай фойдали имкониятлар яратишда давом этади.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: