12:12 | 26.04.24

                       

Қашқадарёда вояга етмаган қизни уриб, зўрлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда вояга етмаган қизни уриб, зўрлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди. Ҳолатни видеога олиб, тарқатиб юбориш билан қўрқитиб қиздан пул сўраган.

Болалар омбудсманига жорий йилнинг 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушди.

Кадр: видео

Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз Б.Б. га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётганлиги билдирилган.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди. Аниқланишича, 2023 йил июл ойида Б.Б. га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича вояга етмаган қиз 2024 йилнинг 30 март кунига келиб туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

2024 йилнинг 8 апрел куни ЖКнинг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши Қашқадаё вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.

«Ўз навбатида, ОАВда интернет орқали вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар юзасидан фото ёки видеотасвирларни очиқ ҳолда тарқатиш шахс, шу жумладан, бола манфаатларига мутлақо зидлигини эслатамиз. Бунинг учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик кўзда тутилган», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: