9:40 | 29.04.22

                       

NATO Финляндия ва Швециянинг ташкилотга аъзо бўлиши ҳақида баёнот берди

Давлатлар альянс учун қандай фойда келтириши маълум қилинган

NATO бош котиби Йенс Столтенберг Швеция ва Финляндиянинг альянсга аъзо бўлишини кутаётганини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Унинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзолик тезликда амалга ошади, чунки бу мамлакатларнинг қуролли кучлари ҳарбий-сиёсий блок талабларига жавоб беради. Бундан ташқари мазкур давлатларнинг NATO’га қўшилиш даврида хавфсизлиги ҳимоя қилинади.

«Финляндия ва Швеция NATO’га аъзоликка ариза бериш ёки бермаслик борасида ўзлари қарор қабул қилиши керак. Аммо улар қўшилишга қарор қилса, биз очиқ чеҳра билан қарши оламиз. Улар билан кўп йиллардан бери ишлаймиз, бу мамлакатларнинг қуролли кучлари NATO стандартларига мос келади. Мен аъзолик жараёни тезда амалга ошишини кутиб қоламан», — деган Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция ва Финляндия ёзда NATO’га аъзо бўлмоқчилиги маълум бўлган. Хелсинки июнь ойида блокка аъзо бўлиш учун ариза топшириши келтирилган. NATO Швеция ва Финляндия разведка маълумотларини йиғишда альянс имкониятни кенгайтиришини таъкидлаган.

Хорватия президенти Зоран Миланович бу давлатларнинг NATO’га аъзо бўлишига қарши чиққан. Унинг фикрича, бу масалани Болқондаги вазият тўлиқ ҳал этилгунга қадар қолдирмоқ керак.

Аввалроқ NATO кемалари ҳарбий машғулотлар учун Болтиқ денгизига кирганди. Шунингдек, NATO Россиянинг альянс мамлакатларига эҳтимолий ҳужумига тайёрланаётганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: