11:12 | 23.05.22

                       

Бразилиядан Туркиягача: Бухорода хориж заргарлик буюмлари савдо-кўргазмаси ва модалар намойиши ўтказилди

Bugun.uz Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали тадбирларидан фоторепортаж тайёрлади

Бухорода илк марта 21–25 май кунлари Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган инфо-турда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири фестиваль давомида маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг савдо-кўргазмалари ва модалар намойиши ҳам ўтказилганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, Бухоро шаҳрининг Арк қўрғони ҳудуди атрофида салкам 300 нафар ҳунармандларнинг савдо-кўргазмалари учун павильонлар ташкил этилган. Уларда 110 нафар заргар, 37 нафар зардўз, 44 нафар каштадўз, 97 нафар ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётганлар маҳсулотларини намойиш қилиш ва сотиш имкониятиг эга бўлмоқда.

Шунингдек, фестивалга Марказий осиё мамлакатлари, Эрон, Россия, Туркия, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Озарбойжон, БАА, Грузия, Италия, АҚШ, Хитой, Швеция, Бангладеш, Индонезия, Швеция, Ливан каби 58 та давлатдан келган юзлаб хорижий иштирокчилар ҳам тижоратини амалга оширмоқда. Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга хорижий мамлакатлар заргарлари томонидан 22 килограмм кумуш, 10 килограмм олтин буюм маҳсулотлари олиб келинган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бундан ташқари, фестивал доирасида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар ҳамда ҳунармандлар иштирокида «Bukhara fashions days» махсус модалар намойиши ҳам ўтказилди. Унда Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Эрон каби давлатларининг миллий ва замонавий руҳдаги либослари кўргазма қилинди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан фестивалига республиканинг барча вилоятларидан иштирокчиларга қулайлик яратиш мақсадида Бухорога Тошкент ва Фарғонадан қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилганди. Шу билан бирга, мазкур фестивалини ўтказиш учун қанча маблағ ажратилгани айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: