23:08 | 27.08.22

                       

ДТМ мандат натижаларини эълон қилди

Натижани 6 хил усулда билиш мумкин

Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

«my.dtm.uz» сайти орқали:

«my.dtm.uz» сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

«mandat.dtm.uz» сайти орқали:

«mandat.dtm.uz» сайтининг «Бакалавр-2022» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

SMS хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

  • @e_dtm_mandatbot;
  • @e_dtm_mandat1bot;
  • @e_dtm_mandat2bot;
  • @e_dtm_mandat3bot;
  • @e_dtm_mandat4bot.

QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: