20:32 | 30.09.22
«Биз аллақачон альянс стандартларига ўзаро мувофиқлигимизни исботладик», — деди Зеленский
Украина Шимолий Атлантика иттифоқига тезлаштирилган ҳолда қўшилиш учун расман ариза беради. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
«Биз аллақачон НАТОга йўлни босиб ўтганмиз. Биз аллақачон альянс стандартларига ўзаро мувофиқлигимизни исботладик. Улар Улар Украина учун ҳақиқий — жанг майдонида ҳам, ўзаро муносабатларимизнинг барча жабҳаларида ҳам.
Украина бугун буни қонуний мустаҳкамлаш учун ариза топширмоқда. Бутун жамиятимизни ҳимоя қилишга мос келадиган тартиб билан. Тезлаштирилган ҳолда. Биз бунинг амалга ошишини биламиз. Финляндия ва Швеция бу йил аъзолик ҳаракати режасисиз иттифоққа қўшила бошлаганини кўрдик», — деди Зеленский.
НАТОга аъзо бўлиш учун алянснинг барча 30 иштирокчи-мамлакати номзодни қўллаб-қувватлаши керак бўлади.
Украина раҳбари, шунингдек, Олий Раданинг навбатдаги йиғилишида Россиянинг Украинадаги барча активларини миллийлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилишини айтди.
Аввалроқ Путин Киевни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирганди. Украина президенти бунга жавобан, Путин президент экан, Украина Россия билан музокара олиб бормаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: