10:14 | 11.11.21
Статистика қўмитаси бу ҳақда Bugun.uz’га хабар берди
Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан 21,7 миллион доллар даромад кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.
Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 миллион долларга тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 минг тоннага камайган.
Қайд этилишича, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагилар ҳисобланади:
Аввалроқ Ўзбекистонда қайси ҳудуд энг кўп қовун–тарвуз экспорт қилгани айтилган. Шунингдек, Ўзбекистон январь–июнь ойларида қовун-тарвуз экспортидан қанча фойда кўргани маълум бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: