Маълум қилинишича, Яккабоғ туманидаги «Чилламазортепа» археология объекти электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан трансформатор ўрнатиш мақсадида ковланган. Бунинг оқибатида маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган «Чилламазортепа» археология объектига жиддий зиён етказилган. Мазкур археология объекти VI—ХII асрларга оид ҳисобланади.
Электриклар томонидан трансформатор пунктини ўрнатиш мақсадида ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисмини ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.