11:40 | 10.07.23
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қайд қилишича, эркак қутқариб қолинган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кеча, 9 июл куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетгани ҳақида хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқур ўпирилган, бунинг оқибатида бир киши тупроқ остида қолиб кетган. Қутқарувчилар эркакни тупроқ остидан олиб чиқиб, уни тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.
Қайд қилинишича, айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: