19:54 | 14.09.23
Оқибатда табиатга 1,7 млрд сўм зарар етказилган.
Бухоро вилоятининг Пешку туманида қиймати 1,7 миллиард сўмга баҳоланган 125 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дарахтлар, асосан, Пешку тумани «Мустақиллик», «Чиғирчи», «Янгибозор», «Садир» ва «Малишояк» маҳаллаларидан оқиб ўтувчи «Зандани» каналининг муҳофаза зонасида бўлган. Кесилган 125 туп дарахтдан 23 таси кам қимматли ва қолган 102 таси қимматбаҳо дарахт ҳисобланади.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилган.
Аввалроқ Қашқадарёда 17 туп арча кесилиши ортидан табиатга 18 миллион сўмлик зарар етказилганди. Самарқандда эса 55 йиллик қайрағочлар кесиб ташланган. Шунингдек, Сурхондарёда 8 туп қарағай кесилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: